БАТЫРОВ Зафар Атаджанович /BATIROV Zafar/ [17.08.1947 - ..]"Ўзтрансгаз" ҳиссадорлик жамияти бош директори ўринбосари, "Урганчтрансгаз" шўъба корхонаси директори Зафар Ботиров мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, "Урганчтрансгаз"нинг жами 126 миллион 400 минг сўм солиқ ва тўловлардан қарзини тўлашдан бўйин товлаган. Шунингдек, у чет элга чиқиши махсус келишув талаб қиладиган шахс бўлгани ҳолда, тегишли идора еки мансабдор шахс билан келишмай, рухсатнома расмийлаштирмасдан Шовот тумани чегара пости орқали Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятига ўтиб, у ердан авиатранспортда Ашхобод шаҳрига кетган. Натижада Жиноят ишлари бўйича Боғот туман судининг 2006 йил 25 сентябрдаги ҳукмига биноан Зафар Ботиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми ва 223-моддаси 2-қисми "в" банди асосида 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. |